Шерали Жўраев: «Мухлисларимизни чемпионат учрашувларида хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз»

Narzulla Saydullayev
23 май 2016, 17:40
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичининг «Андижон» — «Қизилқум» жамоалари жавоб учрашувидан (3:1) сўнг, навоийликлар ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
— «Андижон» — шаклланган жамоалардан бири, — дейди Шерали Жўраев. — Ўзбекистон кубоги нимчорак финалининг дастлабки ўйинида андижонликлар билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлсак-да, жавоб учрашувида ижобий натижа учун майдонга тушгандик. Аммо тенг курашлар остида ўтган баҳсда рақибга имкониятни бой бердик. Якунда яратилган вазиятларни голга айлантира оладиган ҳужумчиларнинг йўқлиги омадсизлигимизга сабаб бўлди, деб ўйлайман. Бу каби учрашувлар ёшларимиз учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради, деб биламан.

Ҳаёт эса давом этади. Энди бор эътиборимизни миллий чемпионат ўйинларига қаратамиз ва унда мухлисларимизни қувонтириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia