

"Ассалому алайкум. Авваламбор юртимизда аёллар футболига бегона бўлмаганларни мазкур мусобақа бошланаётгани билан табриклайман. Жамоамиз учун тарихий турнир ҳисобланади. Босқичма-босқич амалга оширган меҳнатларимиз сабаб шу даражага келдик. Бу самара бермоқда. Эртага бор кучимизни ишга солиб чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз",- дейди Шерали Бабакулов.

"Ўзбекистонда аёллар футболига берилаётган эътибор учун раҳмат айтиб қоламан. Бундай мусобақалар биз учун орзу бўлиб келган. Нафақат жамоамиз, балки Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш биз учун шараф",- дейди "Сўғдиёна-W" футболчиси.



