


"Тўғриси, мураббий сифатида натижадан ҳам, ўйиндан ҳам қониқмадим. Ҳали ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Бугун футболчиларимиз ўзларига ўхшамади. Кўп қизларимиз бундай даражадаги мусобақада биринчи марта ўйнашмоқда. Расмий баҳслар барибир бошқача руҳда кечади. Қизларимиз ҳаяжонни енга олишмади.
Бугунги учрашувдан хулоса қиламиз. Ҳали иккинчи ўйин бор, ҳеч нарса йўқотилмади.
Рақиб тўғрисида маълумотга эга эмасдик, мана бугун ўйинини кўрдик. Таҳлил қилиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз – навбатдаги босқичга йўл олиш", – деди вакилларимиз устози.



