

Учрашувнинг 88-дақиқасида футболчи ўз голи билан "шаҳарликлар"ни 2 очкодан маҳрум қилди.
"Ҳозирда, балки, "Ливерпуль" учун қаҳрамондирман. Бироқ мен бу гол фақатгина "Ньюкасл"га керак деб ҳисоблайман. Хавфли ҳудуддан узоқлашиш учун яна бир қанча очколар зарур", - деди Шелви.
Ушбу дурангдан кейин "Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги фарқ 11 очкони ташкил этмоқда.



