"Шахтёр" етакчиси Италия чемпионатига ўтиши мумкин

Alisher
10 июн 2019, 15:00
Донецкнинг "Шахтёр" клуби қанот ярим ҳимоячиси Марлос мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Асли бразилиялик бўлган Украина терма жамоаси футболчисининг хизматларига Италиянинг "Удинезе" жамоаси қизиқмоқда. Улар футболчини жамоадан кетиши мумкин бўлган аргентиналик Родриго де Поль ўрнига номзод сифатида кўришмоқда.

Хабар қилинишича, "оқ-қоралар" хўжайини Марлоснинг трансфери учун 10 миллион евро ажратишга тайёр.

Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Messagero Veneto

Сўнгги янгиликлар

Барча ›