

- Биринчи бўлимда ҳимояда тартибли ўйнадик. Ҳужумда эса техник хатоларга йўл қўйдик. Дастлабки 45 дақиқа ичида голли вазиятлар ярата олмадик. Танаффусдан сўнг эса аксинча, ҳужумда тезкорлик пайдо бўлди. Ҳимояда эса икки вазиятда Сергеев ва Каримовни бўш қолдирдик ва бу бизга панд берди. Шу боис бугун уч очкони қўлдан бой бердик. "Пахтакор" жамоасининг бир нечта ўйинларини кузатгандик. Игорь Сергеев, Машарипов, Каримов сингари футболчиларни қанчалик хавфли эканлигини билардик. Аммо Шерзод Каримовнинг голи вақтида ҳимоячимиз ўз футболчисини ёпишга кеч қолди. Бугунги баҳс дуранг билан тугаши ҳам мумкин эди. Зоҳид Абдуллаев яна гол уриши учун имкониятга эга бўлганди. Бироқ вазиятларни голга айлантиришда бироз суст ўйнадик.



