UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  1 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди Янгиликлар

Шавкат Саидов: Тенг кечган учрашувда омадимиз чопди

“Металлург” – “Қизилқум” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидовнинг учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:  - Мусобақа жадвалида ёнма-ён бораётган жамоаларнинг баҳси ҳамиша муросасиз курашлар остида кечади. Зеро қайд этиладиган натижа жамоанинг кейинги мавқеини белгилаб бериши аниқ. Шу маънода биз ҳам ён қўшниларимиз – “Қизилқум” жамоасига қарши кечадиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи таймда иккила жамоанинг ҳам ўйини қовушмади. Чемпионатимизда юзага келган танаффус клубларнинг ўйинига таъсир ўтказмасдан қолмаганлиги сезилди. Аммо вақт ўтгани сари иккала жамоа ҳам ўз ўйинини топиб борди. Шу боисдан ҳам икки хил таймнинг шоҳиди бўлдик.

Иккинчи тайм мухлисларга манзур бўлди, деб ўйлайман. Жамоалар ҳужумкор футбол намойиш этишди. Ҳар иккала клубда гол киритиш имкониятлари бўлди. Тайм ўрталарида Жасур Ҳасанов дарвозабонимиз билан яккама якка чиққан пайтда, тўғриси омадимиз чопди. Суҳроб Султоновнинг ҳам вазиятни ўқий олганлигига тасанно. Бу эса футболчиларимизни ўйин охирида руҳлантириб юборди ва сўнгги дақиқада уюштириган шиддатли ҳужумимизда Зоҳид Абдуллаев муҳим голини киритди. Навоийликлар ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Улар жуда яхши шаклланган жамоани барпо этишган. Шу йўнилишдаги изланишни давом эттираверишса яқин орада совринли ўринлар учун курашадиган клубга эга бўлишади. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика