UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  0 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  5 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  3 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   4 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  5 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  20 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  5 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  16 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  15 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  4

Шавкат Саидов: “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман” Янгиликлар

Шавкат Саидов: “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман”

“Металлург” – “Обод” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Металлург” ФК жамоа бошлиғи Шавкат Саидов иштирок этди:
- “Обод” жамоаси билан учрашув оғир кечишини билгандик. Боиси бу жамоага қарши мавсум арафасида иккита назорат учрашувида майдонга тушиб иккаласида ҳам имкониятни бой бергандик. Бундан ташқари пойтахтликларнинг бир қатор ўйинларини кўриб чиқдик. Уларнинг ўзига хос, шижотли ҳаракатларини кузатиб, тўғриси “Сўғдиёна”, “Шўртан” каби рақибларимиздан-да ортиқроқ чўчидик. Худога шукур, бугун болалар ўз зиммаларидаги вазифани шараф билан уддалашди. Юзимиз ёруғ бўлди. Бунинг учун футболчиларимизнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, бутун ўйин давомида бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни ҳам иродали ғалаба билан табриклайман.

Учрашувдан олдин мураббийларимиз “Обод” футболчиларининг олис масофадан кучли зарбалар бериши борасида кўрсатма бергандик. Айниқса Санжар Тўрақуловни ёпиш ҳақида таъкидлагандик. Бироқ биринчи дақиқадаёқ унинг дарвозани нишонга олиб қолишини тўғриси футболчиларимиз кутишмадими, гол ўтказиб юбордик. Зафар Сафоев ҳам ҳимоячилар панасида тўпнинг йўнилишини кеч пайқаб қолди.

“Обод” жаомасининг уйдаги ва сафардаги ўйинларини кузатиб, футболимиз ўзига хос иштиёққа эга клубга эга бўлаётганлигига амин бўлгандик. Бугун бу яна бир марта ўз исботини топди. “Обод” ҳали кўп жамоаларнинг курагини ерга текказишига ишонаман. Олий лигада жон сақлаб қолиш у ёқда турсин, бемалол кучли ўнталикка киришга қодир жамоа деб ўйлайман. Жамоанинг мураббийлар штаби ҳам тўғри йўлни танлашган ва бу йўлда мен уларга омад ёр бўлишини тилайман”, - дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика