Шавкат Саидов: “Мухлислар жанговор ўйинга гувоҳ бўлди”

Narzulla Saydullayev
16 окт 2015, 22:19
“Андижон” – “Металлург” (1:0) ўйинидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Шавкат Саидов иштирок этди.

- Бугун андижонлик мухлислар ажойиб ўйинга гувоҳ бўлишди. Майдонда жангавор кураш кечди. Жамоавий ўйин борасида бизнинг йигитлар анчагина устунлик қилишди. Баҳс давомида айнан 2-3та қулай вазиятлар юзага келтирдик. Ярим ҳимоячиларимиз билан ҳужумчиларимизга бирозгина маҳорат етишмади деб ўйлайман – дея гап бошлади Саидов. 


- Ҳимоядаги эътиборсизлик туфайли ўйин сўнггиларида дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Шуни аълоҳида таъкидлашни истардимки, бугун “Андижон” посбони Геннадий Мошняга ўз ишини аъло даражада бажарди. У кўп вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Бугунги ўйинда битта гол ўйин тақдирини ҳал этарди. Бу борада омад мезбонларга кулиб боқди.

- Охирги вақтларда “Металлург” ҳақида ОАВ ва футбол жамоатчилигида кўп гапирилмоқда. Бу жамоага руҳан салбий таъсирини ўтказмаяптими?
- Йўқ, раҳбарият бизни қўллаб-қувватлаб турибди. Футболчиларга ўз вақтида ойлик маошларини бериб боряпмиз. Ҳеч қандай қарздорлик йўқ. Шундай экан ҳаммаси яхши дейиш мумкин – дейди Шавкат Саидов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›