UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  3 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5

Шавкат Саидов: "Металлург”нинг барча ўйинчилари ўзларининг оптимал формасига киришган" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Металлург”нинг барча ўйинчилари ўзларининг оптимал формасига киришган"

"Шўртан" ва "Металлург" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоаси бошлиғи ўз фикрларини билдирди.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Ўйиннинг белгиланган вақтидан кечроқ бошланиши мезбонлар ўйинчиларига салбий таъсир кўрсатди назаримда.

Спортда “перегорели” – “ёниб бўлишди” деган ибора бор-у, шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Бизнинг футболчиларимиз эса мураббийларнинг кўрсатмаларини аниқ, бекаму-кўст бажаришди.

Майдон эгаларининг дастлабки тазъйиқини бартараф этганимиздан кейин тўп назоратини қўлга олдик. Мезбонларни тўпсиз қолдиришимиз уларнинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Биринчи тайм тугаб бораётганда жамоамиз тўпурари Шаҳзодбек Нурматов ўзини кўрсатди. Шуни айтиш керак, бугунги кунда “Металлург”нинг барча ўйинчилари ўзларининг оптимал формасига киришган.

Бу “Шўртан”га қарши ўйинда ҳам яққол намоён бўлди. Жисмоний тайёргарлигимизнинг юқорилиги, футболчилар руҳиятининг кўтаринкилиги йирик ғалабамиз омили бўлди. Бизни мавсум давомида қўллаб қувватлаб турган барча инсонларга, фидойи мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Иккинчи даврада ҳам чиройли, мазмунли ўйинларимиз билан ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика