Шавкат Саидов: "Биз “Бухоро”га нисбатан кўпроқ вазиятлар содир этдик"

Narzulla Saydullayev
25 сен 2016, 09:39
“Металлург” – “Бухоро” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Футболда яратилган вазиятлардан фойдаланган жамоа ғалаба қозонади. Кўрдинглар, биз “Бухоро”га нисбатан кўпроқ вазиятлар содир этдик. Рақибларимиз эса имкониятлардан фойдаланишда бизга қараганда самарали бўлишди. Аслида, бугунги ўйинга дуранг натижа кўпроқ мос эди. “Бухоро” жамоасининг иккинчи даврадаги хариди – Вадим Чемиртан ўзини ҳар битта ўйинда оқлаяпти. Бугун ҳам у мухлисларда ёрқин таассурот қолдирди. Жамоа сардори Шавкат Саломов билан Вадим Чемиртан дуэти чемпионатимиздаги энг кучли тандемлардан бирига айланди, десам адашмайман, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia