UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  8 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  7 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  17 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10

Шавкат Саидов: "Андижон" олий лигада қолса хурсанд бўламан" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Андижон" олий лигада қолса хурсанд бўламан"

"Андижон" - "Металлург" учрашувидан сўнг меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин тенг курашлар остида кечди. Шу боис дуранг натижаси адолатли бўлди деб ўйлайман. Жамоамнинг ҳимоявий ўйинидан қониқдим, ҳужумдаги ҳаракатларидан қониқмадик. 28 октябрь кунги "Бунёдкор"га қарши баҳсга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

"Андижон"да ортга йўл йўқ эди. Ўтган йил бу жамоа бизни мағлуб этганди. Рақибнинг стандарт вазиятларидан бироз қўрққандик. Аммо шукурки вазиятлар деярли бўлмади.

Бугун биз 2 очко йўқотдик. Кучли олтиликка киришда мавсум охирида бу йўқотилган 2 очко етмай қолиши мумкин.

"Андижон"нинг ўйинларини кўриб чиққандик. Давралар оралиғида ҳам айнан шу ҳисоб қайд этилган эди. Аммо ўшанда жамоа менга кўпроқ ёққанди. "Андижон"га омад тилайман, жамоа олий лигада қолса хурсанд бўламан", дейди Шавкат Саидов.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика