Шартномаси якунига 1 йил қолган Артетага «Арсенал» ҳали янги шартнома бермади

Khoja
4 апр 2024, 11:18
«Арсенал» устози Микель Артета шартномани узайтириш борасида ҳали ҳеч қандай ишлар бошланмаганини маълум қилди.

«Менда шартномам бўйича ҳеч қандай янгилик йўқ. Менга ҳозир бунинг қизиғи ҳам йўқ, мен бахтлиман. Шартномам якунига 1 йил қолди, бу эса футболда катта муддат ҳисобланади. Клуб хурсанд, футболчилар хурсанд, шунинг учун хавотирга ўрин йўқ. Мен бор эътиборимни кейинги ўйинларга қаратганман, шу ҳозирда энг муҳими», — деди Артета.

Эслатиб ўтамиз, Артета 2022 йилда Лондон жамоаси билан шартномасини узайтирганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›