UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Роналду ёки Месси: футболдаги "эчки" ким?  11 02:42А Серия. "Ювентус" "Женоа"ни ишончли тарзда мағлуб этди  0 02:38Улуғбек Мирзаевга савол йўлланг!  9 01:49Суарес Мессининг Парижда нимадан қийналаётганини айтди  17 01:21Суперкомпьютер "Манчестер Сити"нинг олтинчи АПЛ чемпионлигини башорат қилди  4 01:04"Ювентус" Влаховичдан ташқари яна икки марказий ҳужумчини кўзламоқда  2 00:44Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди"  4 00:27Месси: "Мен ҳеч қачон тарихдаги энг яхши футболчиман деб айтмаганман"  36 00:00А Серия. "Лацио" "Сампдория" майдонидан ғалаба билан қайтди  3 23:51А Серия. "Ювентус" — "Женоа": асосий таркиблар маълум  8 23:29АПЛ. "Астон Вилла" "Лестер"ни мағлуб этди  9 23:21Бундеслига. "Фрайбург" меҳмонда "Боруссия М"ни янчиб ташлади  4 22:47Рангник — АПЛдаги дебют ўйинда ғалаба қозонган дастлабки немис мураббийи  7 22:19Футзал. Олий лиганинг тўртинчи кунги баҳсларидан сўнг мураббийлар қандай фикрда?  0 22:02Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"  1

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин? Янгиликлар

Шартномаси декабрда якунланадиган Авазбек Ўлмасалиев фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Суперлига 23-турида “Турон” устидан ғалаба қозонди, - 3:1.

Ўйиндан сўнг “қалдирғочлар” футболчиси Авазбек Ўлмасалиев билан суҳбатлашдик. 

- Авазбек, бугунги ўйиндан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Қизиқарли ва ҳаёжонга тўла ўйин бўлди. Биринчи бўлиб майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин, ҳисобни сақлаб қолишни режалаштиргандик. Чунки “Турон” бизга жиддий қаршилик кўрсатаётганди. Лекин меҳмонлар гол уриб олганидан сўнг, ортга йўл қолмаганини ва охиригача ғалаба учун ўйнадик. Рақибнинг иккинчи голни уриш истагида олдинга ўтиб кетганидан фойдаланган ҳолда, ғалаба голларини уришга муваффақ бўлдик. 

- “Бунёдкор”нинг мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатишига нима ҳалақит қилмоқда?

- Тўғриси, бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. “Бунёдкор” ҳар бир ўйинда яхши ўйнамоқда. Фақатгина, омад етишмаслиги сабаб очко йўқотилди. Бундан ташқари, таркибимиздаги айрим ўйинчиларимиз ёрдам бера олишмаяпти. Шу ҳам натижаларимизга бироз таъсир қилмоқда. Шу ўринда жароҳатини даволатаётган Фаррух Икромовнинг тезроқ сафга қайтишини истаймиз. 

- Совринли ўринлар учун кураш қизғин кечмоқда. Айтингчи, “Бунёдкор”нинг бу йўлдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдимизда турган баҳсларда ижобий натижа кўрсата олсак, ишонаманки, биз ҳам совринли ўринларни бирини эгаллашимиз мумкин. Ҳаммаси ўз қўлимизда. 

- “Бунёдкор” билан шартномангиз қачон тугайди? 

- Шартномам шу йилнинг якунига қадар мўжалланган.

- Шартномангиз тугаганидан кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳозирча бу борада ўйлаб кўрганимча йўқ. Мавсум якунига етганидан сўнг бир қарорга келамиз. 

- Собиқ жамоангиз “Нефтчи” Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Келгуси йил учун фарғоналиклар сизга таклиф билан чиқишса, буни қабул қилармидингиз?

- Аввало “Нефтчи”ни Суперлигага йўл олгани билан табриклайман. Ҳозирча таклиф тушгани йўқ. Шу боис бу ҳақида гапиришдан фойда йўқ.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
23 окт 11:49:16
Arsenal & Valensiya
Neftchini og'ir kunda tashlab ketib endi qaytarmish
   
28 окт 08:41:26
UZB-Абу-Даби
Arsenal & Valensiya фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Neftchini og'ir kunda tashlab ketib endi qaytarmish
Қачон оғир кунга тушбди Нефтчи
   
23 окт 21:49:06
Xudaykulov Furkat
Отангга Рахмат португал дустим Секейра. Энди р.эрматов Бир ойнага караб узига узи савол жавоб килсинчи нимага ухшаб колди. Узбек футболини тикадиган жойига тикиб булдинку, судяларинг билан, ноинсоф, виждонсиз, муттахам. Кетсангчи, кулингдан хеч нарса келмаяптику. Сайловни хам уйин килдинг, халкни каргишидан куркмасанг, худодон курк банда.
   
23 окт 13:50:34
Vista 1981
Bunyodkorda ochildi shu yerda qolaversin.
   
23 окт 13:12:03
Abduraxmonov
Нефтчига кайтади акаси шерзод хакимов нефтчида ва албатта укасини кайтаради
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика