Шарофутдинов ва Мамазулумовнинг голлари «Динамо»га ғалаба келтирди

14 мар 2018, 19:02
Про-Лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси бугун Тошкентдаги навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди.

Бу сафар “Динамо”га Про-Лиганинг яна бир иштирокчиси Тошкентнинг “Пахтакор-2” клуби рақиблик қилди.

Мураббийлар бир кун олдин “Бунёдкор-2”га қарши майдонга тушган аксарият футболчиларни шу куни майдонга туширишмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида яримҳимоячи Комил Шарофутдинов ва ҳужумчи Муйдин Мамазулунов томонидан киритилган голлар “Динамо”га назорат баҳсида ғалаба келтирди, 2:0.



Назорат учрашуви. Тошкент.

14 март (пайшанба)


«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР-2» - 2:0

Голлар: Комил Шарофутдинов 58, Муйдин Мамазулунов 63.

«Динамо»: Шоҳруҳ Раимов, Миркомил Локаев, Виктор Григорьев, Ҳакимхон Аъламхонов, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Жасур Курбонов, Мирза Жониқулов, Артур Маркарян, Амиржон Сафаров, Марадона Сафаров.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Жасур Ашуров, Асомиддин Маматов, Далер Алмосжонов, Дамир Темиров, Ҳумоюн Толибов, Комил Шарофутдинов, Муйдин Мамазулунов.

«Динамо» Тошкентдаги сўнги назорат учрашувини 15 март куни яна бир Про-Лига иштирокчиси “Локомотив-БФК” клубига қарши ўтказади ва йиғинни якунлаб Самарқандга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” Про-Лига 1-тури доирасидаги дастлабки учрашувни 25 март куни Ғузорда “Шўртан” жамоасига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia