Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди

Alisher Ostonov
17 авг 2025
Бельгия Про лигаси 4-тур доирасидаги "Шарлеруа" — "Антверпен" ўйини бўлиб ўтди.

13-дақиқа "Антверпен" вакили Муҳаммад Фарук Адеками ҳисобни очди. Мезбонлар эса бунга 34-дақиқада Парфайт Гуиагоннинг голи билан жавоб беришди. Ўйинда бошқа тўп киритилмади.

Меҳмонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Муҳаммадали Ўринбоев захирада қолдирилди.





Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia