UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  3 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  22 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  9 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Шамсиддинов футболдан четлатилди, Мақсудов вазифасидан озод этилди Янгиликлар

Шамсиддинов футболдан четлатилди, Мақсудов вазифасидан озод этилди

Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасидаги Кореяга қарши учрашувдаги можаро сабаб Ўзбекистон Футбол Федерацияси Шуҳрат Мақсудовни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этди.

Терма жамоанинг янги бош мураббийи маълум муддат ичида тайинланади.

2015 йилнинг 31 январида Корея терма жамоасига қарши ўйинда спортчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари билан рақиб ўйинчисига қўл кўтаргани ва бу иши билан мамлакат шаънига доғ тушишига сабабчи бўлганлиги учун Тоҳир Шамсиддинов ЎФФ “Тартиб-интизом кодекси”нинг тегишли бандларига асосан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.

Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамовга футболчиларни мазкур мусобақага маънан, руҳан ва жисмонан етарли даражада тайёрлай олмаганлиги, терма жамоада интизомни маҳкам тутмаганлиги, шунингдек, халқаро ОАВнинг танқидий чиқишларига сабабчи бўлганликлари учун қаттиқ огоҳлантириш олдилар.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига барча футбол клубларининг раҳбарияти вакиллари билан учрашиб, уларга футболчиларни маънавий-маърифий, руҳий ва жисмоний тайёрлаш ишларида таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратиш бирламчи вазифа эканлигини маълумот сифатида етказиш вазифаси юкланди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу масала юзасидан бошқа изоҳ бермайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика