

"Футболда нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. Премьер-Лигада бу йил кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Баъзи жамоалар инқирозда, "Лестер"га ўхшаган жамоалар эса яхшигина ўсишга эришганлар. Бу Лигада барча нарса бўлиши мумкин. Агар шу рухда давом этсак, мавсумни кучли тўртликда якунлай оламиз", - дейди футболчи.



