Шакири Россия чемпионатига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
29 мар 2020, 16:17
"Football Insider" хабарига кўра, "Ливерпуль" футболчиси Жердан Шакири фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

28 ёшли футболчига ЦСКА давогарлик қилмоқда. Шунингдек, Шакири учун айни дамда "Севилья" ва "Рома" каби клублар ҳам ўзларининг қизиқишларини билдиришмоқда. "Ливерпуль" эса ўз вингерини 28 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр турибди. ЦСКА раҳбарияти эса ушбу трансфер учун сўралган маблағни тўлашга тайёр.

Шакири қишдаёқ жамоани тарк этиши мумкин эди. Бироқ ўшанда Юрген Клопп футболчининг кетишига руҳсат бермаганди.

Хавбек жорий мавсум "қизиллар" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›