UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  39 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  17 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Шакер Зуаги: “Учинчи голимиздан кейин “Навбаҳор” таслим бўлди” Янгиликлар

Шакер Зуаги: “Учинчи голимиздан кейин “Навбаҳор” таслим бўлди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар”нинг тунислик футболчиси Шакер Зуагининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- “Навбаҳор”нинг майдонида ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Биз тезкор гол уриб, вазиятни ўз томонимизга оғдириб олгандик. Бироқ “Навбаҳор” вакиллари стандарт вазиятидан ҳисобни тенглаштиришди. Бахтимизга, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Нурматов рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. Учинчи голни урганимиздан сўнг “Навбаҳор” таслим бўлди, деб ўйлайман. Очиғи, майдон ҳолати ишларимизни қийинлаштирди. Бизда яхши коллектив бор. Ортда қолган вақт мобайнида Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” ва гуруҳ босқичида, шунингдек олий лига ва кубок доирасида жуда кўплаб учрашувлар ўтказдик. Бир нечта футболчиларимиз жароҳатлар ва карточкалар туфайли учрашувларни ўтказиб юборишди. Шу боисдан ҳам чарчоқ аломатлари сезилмай қолмаяпти. Лекин, “Бунёдкор”да 11 нафар эмас, 20га яқин асосий таркиб футболчилари бор. Оралиқ танаффусда куч йиғиб олиш учун имконият бўлади. Ўйлайманки, иккинчи давра биз учун биринчисига қараганда енгилроқ ўтади. Олдинда “Локомотив”га қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Ўйлайманки, жамоамиздаги аҳил ҳарактер туфайли ушбу учрашувда ҳам ижобий натижа қайд эта оламиз, - дейди Шакер Зуаги.

"Бунёдкор" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика