UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  8 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  23 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  20

Шаҳзодбек Нурматов: "Насаф"ни ютишимизга ишонч бор эди" Янгиликлар

Шаҳзодбек Нурматов: "Насаф"ни ютишимизга ишонч бор эди"

Олий лиганинг 9-тур учрашуви "Насаф" - "Металлург" (0:1) ўйинидан сўнг бекободликлар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов сайтимиз орқали ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиндан жуда хурсандмиз. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Омад бугун биз томонда бўлди. Аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмагандик. Бироқ омад биздан юз угираётган эди. Ҳамма омадни Қаршига йиғиб қўйган эканмиз. Барча йигитлар "Насаф" билан бўлган баҳсда жуда яхши ўйнашди. Пенальти бормиди? Мен жарима майдончаси ичида йиқилганимда рақиб билан тўқнашув бўлганди. Футболчи оёғимга тепганди. Буни ҳакамлар ҳам кўришди. Лекин менга ўйинни давом эттирсанг бўларди дейишди. Бу ҳеч ҳам симуляция эмасди. Симуляцияга тоқатим йўқ. Агарда тўқнашув бўлмаса йиқилиш одатим йўқ. Таклифлар? Ҳозирча жим-жит. Ҳар қандай таклифларни биринчи даврадан сўнг кўриб чиқишим мумкин. Давралар оралиғида янгиликлар бўлиб қолиши мумкин", - дейди "Металлург" ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов.


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика