UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  11 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  10 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2

Шаҳзод Нурматов нега МТЖ йиғинида иштирок этмади? Янгиликлар

Шаҳзод Нурматов нега МТЖ йиғинида иштирок этмади?

Миллий терма жамоамизнинг 27-29 май кунлари Уммон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши муносабати билан Миржалол Қосимов қисқа йиғин ташкил этишга қарор қилди.
Мазкур ортда қолган учрашувларга бош мураббий бир қатор ёшларни таклиф этди. Айрим футболчилар терма жамоада дебют учрашувини ўтказишга ҳам муваффақ бўлди. Агарда эътибор берган бўлсангиз, миллий терма жамоамизга таклиф этилган футболчилар рўйхатида Шаҳзод Нурматов ҳам бор эди. Аммо "Металлург" ҳужумчиси машғулотлар ва икки ўйинда кўриниш бермади. Хўш, бунга нима сабаб бўлди? Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Нурматовнинг ўзи билан боғланганимизда буни қуйидагича изоҳлади:

- Олий  лига туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши ўтказган баҳсимизда оёғимни мушакларини чўзиб олгандим. Миллий терма жамоамиздан чақирув олганимдан жуда хурсанд бўлдим. Лекин оёғимдаги оғриқ шу кунлари ҳаттоки машғулот ўтказишимга йўл қўймади. Бу нарса яна кейинчалик ҳам безовта қилмаслиги учун Уммон қарши ўйинларда иштирок эта олмадим. Бугунги кунга келиб, ҳаммаси яхши бўлмоқда. Насиб қилса келгуси баҳсларда жамоамга ҳам миллий терма жамоамизга ёрдам беришга тайёрман, - дейди Шаҳзод Нурматов.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика