Шаҳриёр: “Аслида мен футболчи бўлишим керак эди”
08 фев 2017 14:19
Янгиликлар
Шаҳриёр: “Аслида мен футболчи бўлишим керак эди”
Шунингдек ушбу мусобақада шоу-бизнес вакили қўшиқчи Шаҳриёр ҳам иштирок этмоқда. Мусобақа давомида Шаҳриёр киберфутболга кириб келиши ва ушбу спор тури ҳақида интервью берди.
- Шаҳриёр сиз санаткорсиз, киберспортга яна киберфутболга қизиқиш қачондан бошланган?
- Аслида мен футболчи бўлишим керак эди. Ёшлигимда футбол билан жиддий шуғулланганман. Бази бир сабаларга кўра футболни ташлашимга тўғри келган ва санъат йўлини танлаганман. Афсуски футбол юрагимда армон бўлиб қолган. Барибир футбол мен учун биринчи ўринда туради. Киберфутболга қизишим анча олдин бошланган. Ёшлигимизда “денди”, “сега” ўйинлари бўлар эди. Мана шу ўйинларни ўйнаб катта бўлганмиз. Бироз улғайганимдан сўнг бўш вақтларимда playstation яна “Sony 1”ни ўйнаб турар эдим. Кейинчалик “Sony 2” талқини чиқди, шунда ҳам ўзимни синаб кўрдим. Азиз ака Паттахов билан танишганимга 3-4 йилча бўлиб қолди. Улар билан гаплашганимда мана шунақа киберфутбол Ассоциациясини очин нияти борлигини билдирганди. Қилган ниятлари холис экан, барчаси амалга ошди.
- Сиз санъаткорсиз, лекин футбол билан санъатнинг қандай боғлиқлик тарафлари бор?
- Албатта, футбол ҳам бир санъат. Футболчилар майдонда тўп билан заргарона ҳаракатларни амалга оширишади. Тўпни шу даражада олиб юришнинг ўзи ҳам бир санъат. Шунинг учун ҳам иккала касб ҳам бир-бири билан боғлиқлик тарафлари бор.
- Санъаткор дўстларингизни ҳам киберфутболга таклиф қилганмисиз?
- Албатта, айни дамда ҳамкасбим, дўстим, актёр, режиссёр ва клипмейкер Муҳаммадали Искандаров билан UCFGA Ассоциациясининг чемпионати биринчи лига баҳсларида иштирок этаяпмиз. Бундан ташқари яна бир шоу-бизнес юлдузини ҳам киберфутболда иштирок этиш учун таклиф қилганман, лекин ҳозирча ушбу шоу-бизнес вакили кимлиги сир бўла қолсин (кулиб).
- Киберфутбол жуда ҳам тез вақт ичида спорт турига айланишга улгурди. Ўзбекистонда ҳам киберфутбол ривожланиб бормоқда. Бунга қандай фикр билдирасиз?
- Жуда ҳам қисқа вақт ичида киберфутбол спорт тури Ўзбекистонда ривожланди. Бундан жуда ҳам хурсандман. Биламизки бизда кўпчилик ёшлаар футболга қизиққани билан профессионал даражасидаги футболчи бўлиб кета олмайди. Кимдурни шароити тўғри келмаса яна кимдур жароҳат сабабли футболни ташлашга тўғри келади. Шунинг учун ҳам мана шундай футболни севадиган инсонлар учун киберфутбол жуда ҳам яхши спорт тури. Киберфутбол инсонни ҳар тарафлама ақлини чархлайди. Сиз бу ерда худди бир жамоанинг мураббийидексиз. Жойстикни қўлингизга оласиз ва ўзингиз истаган жамоани ўзингиз истаган тактикада ўйната оласиз. Шунинг учун ҳам ушбу спорт тури билан шуғулланаман деган барча ёшларни киберфутболга таклиф қилиб қоламан.
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Фикрлар