UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  23 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  58 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Ҳақиқий Осиё Кубоги энди бошланяпти"

"Тезкор Студия"нинг Осиё Кубогига бағишланган навбатдаги сони Қатар пойтахти Доҳадан олиб борилди.

Камолиддин Алимов бошчилигидаги эфирда таниқли футбол мутахассиси Шаҳбоз Беғамов меҳмон сифати қатнашди ва ўз фикрларини билдирди. 


"Гуруҳдаги қилишимиз керак бўлган ишни қилдик. Ҳиндистон устидан ғалаба ҳеч нарсани англатмайди. Шунчаки йўлимизда давом этяпмиз. Эндиликда қолган ҳар бир ўйин терма жамоамизнинг ҳолатини баҳолаб беради. Биз учун Осиё Кубоги энди бошланяпти. Сурия билан дуранг бўлди. Ҳиндистонни ютишимиз керак эди. Асл ҳолатимизни, Катанецнинг ҳақиқий ишини энди кўрамиз. Ҳиндистонни ютиш янгилик эмас. Сурия билан ўйин кўпчиликни танқидига учради ва бу ўринли эди. Ҳиндистон билан схемани ўзгартиргани фойда келтирди. Мураббий хатолардан тўғри хулоса чиқара олди. Балки бу Катанецнинг режасида бўлгандир. 

Австралия билан ўйинни ҳам ўта муҳим, деб бўлмайди, чунки икки жамоани дуранг ҳам қониқтириши мумкин. Албатта, биринчи ўринни олиш ёқимли бўлади. Рақиб танлаш эса эҳтимоллар назариясида бўлади. Лекин ҳеч бир жамоа ёки мураббий биринчи ёки иккинчи ўрин билан чиққан яхши, деган йўлни танламайди. Бу аслида зарарга ишлаши мумкин. Ҳар қандай футболчи ғалабани кўзлаб чиқади. Рақиб танлаш ресторанга кириб ўзингиз истаган таомни танлаш, дегани эмас. Осон, деб ўйлаган рақиб кутилмаганда зарба бериб қолиши мумкин",- дейди Шаҳбоз Беғамов.

 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика