UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  2 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  44 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  21 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11

“Севинч” водийдан олти очко билан қайтди Янгиликлар

“Севинч” водийдан олти очко билан қайтди

Ўн икки кара Ўзбекистон чемпиони – “Севинч” жамоамиз XXIII Ўзбекистон чемпионатининг 10 ва 11-тур учрашувларини сафарда ўтказди.


“Нефтчи W” ва “Андижанка” жамоаси билан бўлган учрашувларда жамоамиз ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 6 очко ёздириб қўйди.

20 июн куни Фарғонанинг “Нефтчи W” жамоаси билан бўлган учрашувда “Севинч” ишончли тарзда рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу учрашувда футболчиларимиз фарғоналиклар дарвозасини етти марта ишғол қилишди.

Учрашувдаги голларга  Нилуфар Қудратова (3та), Шахзода Жамолова (2та), Мафтуна Шоимова (1та) ва Шоира Қултураевалар (1та) мууаллифлик қилишди.

Қуйида ҳакамлар қайдномаси билан танишинг.

 

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 10-тур

«Нефтчи W» (Фарғона) – «Севинч» (Қарши) 0:7 (0:2)

20.06.2017. Қиргули «Нефтчи» СК стадиони. 17:30да

Бош ҳакам:
Баҳодир Рўзиматов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Жафар Бобожонов (Тошкент), Акбаржон Солиев (Фарғона)

Захира ҳаками: Рифат Одилов (Наманган)

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

Голлар:  Нилуфар Қудратова, 6′-1:0, 29′-2:0, 58′-4:0,  Шахзода Жамолова (пен.) 52′-3:0, 65′-5:0, Мафтуна Шоимова, 69′-6:0, Шоира Қултураева, 90′-7:0.

«Нефтчи W»: 98.Ойгул Давлатова (22.Ойдина Турдиматова 53), 4.Мухлиса Қосимова, 6.Ферўза Жўрабоева (17.Ҳилола Обиджонова 80), 7.Нилуфар Дадажонова, 8.Адиба Омонова, 9.Шохида Эргашева, 10.Шахноза Каримова. 11.Зархумор Неъматова, 16.Ситора Нишонова, 19.Гулсанам Юсупова (3.Зарнигор Мўминова 75), 20.Мухлиса Отақўзиева (с).

Захира: 5.Севара Ибрагимова, 15.Муҳаррам Абдуллаева, 21.Нигора Муйдинова, 1.Мадина Исроилова.

«Севинч»: 16.Мафтуна Жонимқулова (1.Лайло Тилавова 46), 7.Олия Ахмедова (19.Шохида Тожиддинова 730, 8.Камола Рискиева (с) (27.Шодия Тошева 66), 9.Мафтуна Шойимова, 10Ильвина Аблякимова (14.Гулзода Амирова 58), 11.Шахзода Жамолова (18.Шахноза Шакирова 67), 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултўраева 53), 37.Малика Бурханова (6.Ферўза Бобохўжаева 76), 77.Нилуфар Қудратова.

Огоҳлантириш: Мухлиса Отақўзиева 17 – Камола Рискиева 2, Шахзода Жамолова 62.

23 июн куни бўлиб ўтган “Андижанка” жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам “Севинч” ўз рақибини йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


Учрашув тақдирини биринчи бўлимда ҳал қилган жамоамиз футболчилари, иккинчи таймда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Бу учрашувдаги иккита голни Нилуфар Қудратова ва Шахноза Қурбоновалар киритишган бўлишса, битта голни мезбон жамоа ўйинчиси Моҳирахон Жўрабоева ўз дарвозасига киритди.

Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг

XXIII Ўзбекистон чемпионати, 11-тур

«Андижанка» (Андижон) – «Севинч» (Қарши) 0:3

23.06.2017. Андижон ш. «БЎФМ» стадиони. 17:30да

Бош ҳакам
: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Қаҳрамон Собиров (Фарғона вил.) Рифат Одилов (Наманган)

Захира ҳаками: Баҳодир Рўзиматов (Наманган)

Назоратчи: Эркин Орипов (Фарғона)

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Голлар: Нилуфар Қудратова, 13′-0:1,  Моҳирахон Жўрабоева (ўз дарвозасига), 17′-0:2, Шахноза Қурбанова, 34′-0:3.

«Андижанка»: 1.Дилором Тўланова, 5.Уғилой Қўчқорова, 6.Моҳирахон Жўрабоева, 7.Гулираъно Ҳасанова (19.Саодат Тўхтасинова 13), 8.Рўзихон Асқарова, 9.Мафтуна Жўраева, 10.Рушания Сафина (с), 11.Гулҳайё Маннабоева, 12.Махсумахон Эминжонова, 17.Ойгулхон Ёқубова, 20.Гулнора Давронова.

Захира: 4.Уғилой Раҳмоналиева, 13.Маъмурахон Хўжаева, 14.Зиёдахон Янгибоева.

«Севинч»: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Олия Ахмедова, 8.Камола Рискиева (с) 9.Мафтуна Шойимова, 10Ильвина Аблякимова (14.Гулзода Амирова 56), (27.Шодия Тошева 71), 11.Шахзода Жамолова, 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултўраева 61), 37.Малика Бурханова (18.Шахноза Шакирова  75), 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тилавова, 19.Шохида Тожиддинова, 6.Ферўза Бобохўжаева.

Огоҳлантириш: Мафтуна Шойимова 25.

Шундай қилиб, водийда икки учрашув ўтказган жамоамиз, сафардан олти очко билан қайтди.

Шу билан “Севинч” 24 очко тўплаган ҳолда, XXIII Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувларини якунлади. Жамоамиз энди давралараро танаффусга чиқади.

“Севинч”нинг биринчи давра иштирокига оид статистик маълумотларни сайтимиз орқали яқин кунларда эълон қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика