“Севинч” иккинчи даврага Мироқида ҳозирлик кўрмоқда

Aslanov Jasurbek
21 июл 2017, 01:47
Қаршининг “Севинч”аёллар жамоаси айни кунларда иккинчи даврага тайёргарликларни давом эттирмоқда.

Йиғин Шахрисабз туманининг тоғли маскани – Мироқида олиб борилмоқда.

Футболчи қизларнинг тайёргарлик жараёни 30 июлгача давом этади.

Жамоамиз таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, бунгача  ҳимоячи Шоҳида Тожиддинова иккинчи даврадан «Шўртан Lady» жамоасида (ижара асосида) фаолиятини давом эттиради.

Сафимизга «Андижанка» жамоасида тўп сурган Гулҳайё Маннабоева келиб қўшилди. Ҳозирги пайтда мураббийларимиз бу футболчини  кўрикдан ўтказишмоқда. Агар у мураббийларга маъқул келса, иккинчи даврадан у жамоамиз сафида тўп тепиши мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfcsevinch.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›