"Севилья" президенти: "Сампаоли билан шартномани узайтирмоқчимиз"

Aslanov Jasurbek
15 мар 2017, 11:11
"Севилья" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаоли билан хайрлашмоқчи эмас.

Бу ҳақда клуб президенти Пепе Кастро маълум қилди.

"Биз Сампаоли билан шартномани бир йилга узайтириш ниятидамиз" - дейди Кастро.

"Севилья" 1/8 финалда "Лестер"га мағлуб бўлиб Чемпионлар лигасини тарк этди. Сампаоли ушбу мағлубиятдан ғазабланиб, келажаги борасида бўлган саволларга жавоб беришни истамади.

Сампаоли жорий мавсум бошида "Севилья" билан 2 йиллик битим имзолаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS