

48 ёшли уругвайлик мутахассис билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланган.
Алонсо ЖЧ-2022да Уругвай миллий жамоасини бошқарган эди. Унгача эса «Интер Майами» клубини, шунингдек, Мексиканинг «Монтеррей» ва «Пачука», Парагвайнинг «Олимпия» ва «Гуарани» клубларини бошқарган.
Севильяликлар 8 октябр куни Хосе Луис Мендилибарни истеъфога чиқарганди. Клуб сўнгги 11 ўйинида бор йўғи 2та ғалабага эришган.



