

Ла Лига 17-тур доирасидаги "Севилья"га қарши ўйин олдидан ярим ҳимоячилар Хоакин ва Андрес Гуардадо, шунингдек ҳимоячи Мартин Монтойянинг тестлари мусбат натижани кўрсатган.
"Касалланган ўйинчилар яхши ҳолатда, улар ўз уйларида изоляция қилинган ва соғлиқни сақлаш органлари, Ла Лига ва клубнинг ўзи томонидан белгиланган протоколларга риоя қилишмоқда. Жамоанинг қолган аъзолари манфий тест топширган", - дейилади "Бетис" расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Севилья дербиси бугун, аниқроғи 2 январда бўлиб ўтади.



