UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  3 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  6 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  17 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0

"Севилья" чемпионлик учун курашда "Барселона"га ёрдам бера оладими? Янгиликлар

"Севилья" чемпионлик учун курашда "Барселона"га ёрдам бера оладими?

Бугун "Реал" ЛаЛиганинг 37-тур учрашувлари доирасида "Севилья"ни қабул қилади ва чемпионлик учун муносиб эканлигини исботлашга интилади.

Жамоаларнинг имкониятига эътибор қаратишдан олдин, ушбу клубларнинг ЛаЛигадаги сўнгги баҳсларига кўз ташласак.

"Реал" ўз учрашувларида қийинчиликсиз ғалабага эришмоқда - "Гранада" билан ҳам шундай бўлди. "Бланкос" устози Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси баҳсларидан олдин, захира таркибни майдонга туширди. Асосий таркибдан фақат Серхио Рамос ва Карлос Касемиро ўйнади. Колумбиялик хавбек Хамес Родригес ва форвард Альваро Мората яхши ҳаракат қилишди. Родригеснинг кўрсаткичлари ажойиб - 4 та сўнгги учрашувда 5 та гол! Мората эса ЛаЛигада 15 та гол уришга муваффақ бўлди.

Моратанинг дубли ва иккинчи таркибнинг ажойиб ўйини клуб мухлисларини иккилантириб қўйди. "Галактикос"нинг баъзи мухлислари нега ғазабда эканлигини тушуниш қийин эмас: Мората ўйнаган 24 та учрашувидан 13 тасида асосий таркибда майдонга тушди (1253 дақиқа). Бензема 27 та учрашувнинг 21 тасида асосий таркибда пайдо бўлди (1751 дақиқа). Аммо Мората 15 та гол урди, "Лион" собиқ форварди эса тўққизта! Зидан Каримни захирага олиши учун бироз мардлик етишмаётгандир. Яна бир тахмин, испан ОАВнинг ёзишича, Зинедин Бензема ватандоши бўлгани учун унга кўпроқ имконият бермоқда. Қизиқ, "Реал" собиқ устози Висенте дель Боске бир пайтлар Давор Шукерни захирага олиб, ёш ҳужумчи Фернандо Морьентесга ишонч билдиришдан қўрқмаган...


"Севилья" эса Сан-Себастьяннинг "Реали"ни таслим эта олмади. "Сосьедад" билан ўйинда Хорхе Сампаоли жамоаси ёмон баҳс ўтказмади, аммо кўплаб вазиятларни йўққа чиқарди. Шу сабабли улар бор-йўғи 1 очкога эга бўлишди.


Турнир жадвали

Андалусияликлар "Атлетико"га етиб олиб, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўйнашни кафолатлаши мумкин, аммо орқадан "Вильярреал" уларни қувиб келмоқда. "Севилья" тўртинчи ўринни тарк этиш эҳтимоли катта, бироқ клуб охиригача курашади. Меҳмонлар ҳисобида 69 очко бор - "матрасчилар"дан 5 очко кам. "Севилья"нинг энг яқин таъқибчиси "Вильярреал"да эса 63 очко. Агар Андалусия клуби иккита мағлубиятга учраса, "сариқ сувости кемас" шунча ғалабага эришса ўринлар алмашиши мумкин. Бундан ташқари, тўплар нисбати ҳам ҳисобга олинади.

Мезбонлар "Барселона" билан биринчи ўринни бўлишиб туришибди, бироқ "Қироллик клуби"нинг захирасида яна бир ўйин бор, мадридликлар "Сельта" билан беллашишади. "Реал"нинг бошқа рақиблари йўқ. Рауль Гонсалеснинг собиқ жамоаси иккинчи ўриндан пасга тушиб кетмайди.



Жамоа янгиликлари

"Бланкос" ҳимоячиси Пепе 2017/2018 мавсумда Италия чемпионатида "Интер" шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Жорий мавсум охирида португалиялик ва "Қироллик клуби" ўртасидаги битим якунига етади ва айни дамда раҳбарият ҳамда футболчи янги шартнома борасида музокара ўтказишмаяпти. Қишда клуб Пепега бир йиллик шартнома таклиф қилган эди, бироқ футболчи икки йиллик битим талаб қилди.


Муҳим футболчилар

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ


Португалиялик "эркин ижодкор"нинг формаси жуда ажойиб ҳолатда. Роналду Чемпионлар лигасидаги сўнгги уч учрашувда "Атлетико" ва "Бавария" дарвозасини 8 маротаба нишонга олди. "Гранада"га қарши баҳсда Криштиану ўйнамади, аммо "Қироллик клуби" супер юлдузи "Севилья"га қарши баҳснинг асосий таркибидан жой олишига шубҳамиз йўқ.


Тахминий таркиблар



Учрашувдан олдинги фикрлар

Зинедин Зидан: "Севилья"га қарши баҳс қолганларидек муҳим. Уч очко олиш учун бор кучимизни ишга соламиз. "Севилья"га қарши учрашувлар доимо қийин кечган - жамоа етарли даражада кучли. Бу мавсум бор-йўғи 4 та ўйинимиз қолди, аммо айни дамда ҳеч нарсага эришганимиз йўқ. Ҳа, биз яқинмиз, бироқ ҳеч нарса ютмадик. Олдинда бизни 4 та финал кутиб турибди - 3 таси ЛаЛигада ва биттаси Чемпионлар лигасида".


Серхио Рамос: "Реал" ғалабаларга чанқоқ. Биз "Атлетико"нинг икки тезкор голидан сўнг хотиржамликни сақлаб қолдик. Учрашувни яхши бошлай олмадик. Тўрт йил ичида учинчи маротаба финалга чиққанимиздан фахрланамиз. "Реал"нинг ҳайратланарли натижаларини невараларимиз эслаб юради. Ҳозир ЛаЛига ўйинларига эътибор қаратишимиз лозим".


Хорхе Сампаоли: "Реал Сосьедад"га қарши учрашув аҳамиятли баҳс эди. "Сосьедад" бир қанча вақт устунлик қилди, бироқ кейинроқ ўйин тизгинини биз қўлга олдик. Ҳал қилувчи вазиятларда аниқлик етишмади. Агар яратган имкониятларимизнинг 30%дан фойдаланганимизда, учрашувлар муддатидан аввал якунланган бўларди. Аммо муносиб бўлмасанг, ғалаба қозона олмайсан. "Реал" билан баҳсга яхши тайёрланишга ҳаракат қиламиз. Шундан сўнггина чемпионатдаги охирги учрашув ҳақида ўйлаймиз".


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика