“Севилья” 21 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Бу клуб рекорди

22 авг 2020, 08:58
“Севилья” Европа Лигаси финалида “Интер”ни 3:2 ҳисобида енгди ва мусобақа бош совринига эга чиқди.

Хулен Лопетеги шогирдлари барча мусобақалар доирасида кетма-кет 21 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Сўнгги бор “Севилья” 2020 йил 9 февралида Ла Лиганинг 23-тури доирасида “Сельта”га 1:2 ҳисобида енгилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta