UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Севдиёр Ҳамрақулов: "Қизилқум"дан "керак эмассан", "кетавер" деб кетказиб юборишгани алам қилган" Янгиликлар

Севдиёр Ҳамрақулов: "Қизилқум"дан "керак эмассан", "кетавер" деб кетказиб юборишгани алам қилган"

Бу сафар бизнинг саволларимизга Про-лигада дебют қилган “Иттифоқ-Навоий” жамоасининг сардори Севдиёр Ҳамрақулов жавоб беради.

Унинг Про-лига ва "Қизилқум" жамоаси ҳақидаги фикрлари сизларни бефарқ қолдирмайди деб ўйлаймиз.

- Севдиёр келинг суҳбатимизни ўтган мавсум ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак. Жамоангиз илк дебютдаёқ кучли эканлигини кўрдик аммо, захира торлиги мавсумнинг иккинчи қисмида панд берди. Хуллас, ҳаммаси ҳақида батафсил гапириб берсангиз...

- Ҳа, мен ва жамоамизнинг ҳар бир вакили учун ўтган бир йил жудаям ҳаяжон остида ўтди. Тўғри, жамоада кўпчилик футболчилар шу қаторда ўзим ҳам Суперлига ҳавосидан нафас олган бўлсакда бу мусобақадаги илк дебютимиз эди. Жамоамиз мавсумга жуда яхши таёргарлик қўрди. Мавсумнинг биринчи қисмида натижаларимиз яхши бўлди. Афсуски, мавсумнинг иккинчи қисми биз учун омадсиз якунланди. Тажрибали футболчилар жамоани тарк этганлиги ва жамоада заҳира камлиги бунга асосий сабаб бўлди дея оламан. Шунга қарамасдан жамоамиз илк дебютда яхши таассурот қолдирди деб ўйлайман. Лекин, жамоадаги барча футболчилар мавсум оҳиригача бор кучларини бериб ҳаракат қилишгани таҳсинга лойиқ ва жамоа сардори сифатида уларга миннатдорчилик билдираман.

- Биламиз, сиз бир неча йил илгари Навоийнинг яна бир жамоаси “Қизилқум” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоаларида Олий лигада (ҳозир Суперлига) ҳаракат қилгансиз. Ҳозирда эса Про-лигада ҳам дебют қилдингиз. Иккала чемпионатнинг сезиларли даражада фарқлари сезган бўлсангиз керак...

- Олий лига ва Про лиганинг фарқи жуда катта бўларкан. Лекин, негадир мени кўпчилик “Қизилқум” жамоасидаги фаолиятимни эслашади. Лекин, мен Олий лигадаги илк иштироким “Шўртан” жамоасида бўлган. Ўшанда кучли бўлган футболчилар Игорь Таран ва Зафар Полвонов менга Олий лигада ҳаяжоларни енгишимга ёрдам берганлар. Ҳа, яна бир нарса бу иккала чемпионатнинг асосий фарқи шундаки, Олий лигада футболчи ақл ва тез қарор қилиш ҳусусиятини ишга солишига тўғри келади. Про лигада эса тезкорлик биринчи ўринда. Агар тезкорлик билан ҳаракат қилмасангиз нимагадир эришишингиз қийин бўлади.


- “Иттифоқ-Навоий” жамоасига сизни ким таклиф қилган ва нега айнан бу жамоани танлагансиз. Тажрибали футболчилар аксарият қисми кучли жамоаларни танлашади. Лекин, сизнинг танловингиз бошқача бўлди...

- Албатта, мавсум бошида мени Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлди. Аммо, мен талабаман ва ўқишни Навоийда давом эттиришим керак эди. Шу сабабдан Фарғонага кетмадим. Шу пайтда менга “Иттифоқ-Навоий” жамоаси таклиф билан чикди. Жамоа мураббийлари ва бош директори Алимардон ака мени жамоага таклиф қилди. Менга бу таклиф ўзгача кўринди, якунда чорловни қабул қилдим. Устига-устак менда ўзимни яна бир бошқа атмосферага эга чемпионатда синаб кўриш имкони бўлганди. Шундай қилиб “Иттифоқ-Навоий” жамоасига келдим ва дебютимни ўтказдим.

- Келинг энди жамоангизнинг Ўзбекистон кубогидаги иштироки ҳақида гапириб берсангиз. Биринчи иштирокдаёқ жамоангизнинг нимчорак финалгача етиб келиши ва Тошкентда “Оқ-тепа” жамоасига қарши учрашуви ва бошқалар...

- Бу саволни кутгандим. Ҳа, ўша кунлар биз учун жуда ёқимли эди. Шунча йил футбол ўйнаган бўлсамда бунчалик роҳатланмаган эдим. Бу кунлар менинг фаолиятимда унутилмас хотирага айланиб қолди. Биласизми, Ўзбекистон кубогига қуръа ташлаш маросими куни бизни ҳеч ким танимасди ҳам. Ҳаттоки, бунчалик натижа кўрсатишимизни етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак. Лекин, биз уддаладик ва биринчи иштирокдаёқ яхши натижа кўрсатдик. "Оқ-тепа" жамоаси билан учрашув жуда қизиқарли бўлганди. Менимча, ўшанда нимчорак финал учрашувлари орасида бизнинг ўйин энг шиддатли ўтган бўлса керак. Афсуски, мен ўшанда биринчи бўлимда ҳароратим кўтарилиб кетганлиги сабабли иккинчи бўлимда жамоамга ёрдам бера олмадим. Ишонасизми ўша куни майдон ёнарди. Биласиз, “Оқ-тепа” жамоасининг стадион майсаси сунъий қопламали чимдан иборат. Шу сабабдан ҳам менинг ҳароратим кўтарилиб кетганди. Хуллас ўша кун менинг ва жамоадошларимнинг қалбида унутилмас кун бўлиб қолганди. Нима бўлганда ҳам биринчи иштирок учун жуда яхши натижа кўрсатдик деб ўйлайман.


- Янги мавсумда ҳам “Иттифоқ-Навоий” жамоасида қоласизми ёки таклифлар борми?

- Энди тўғриси таклифлар бор. Аммо, менимча жамоада қолсам керак.Сабаби мен яна бир бор ушбу жамоа билан ўтган мавсумдаги натижамиздан янада яхшироқ натижа кўрсатиш ниятим бор.

- Янги мавсумда ўзбек жамоалари учта фронтда баҳсга киришади. Шу жумладан сизнинг “Иттифоқ-Навоий” жамоангиз ҳам. Айни вақтга келиб жамоангиз мана шу мусобақаларда бир хил темпда ўйин кўрсатишга кучи етадими?

- Албатта, бир хил темпда бир неча мусобақада ўйин ўтказиш жуда қийин. Ҳатто буни буюк жамоалар ҳам уддалай олмайди. Шу сабабдан мавсум бошланишига яқин раҳбарият билан янада аниқ мақсадни олдимизга қўямиз ва мана шу мақсадимиз сари интиламиз. Захирамизни эса бунга етарлича тайёрлаб борамиз.


- Севдиёр нима учун “Қизилқум” жамоасини тарк этгансиз?

- Бу жуда узун ҳикоя. Ўшанда “Қизилқум” жамоасидан кетаман деб ўйламагандим. Жамоанинг асосий таркибига етиб келишда жуда катта меҳнат қилдим. Бир зумга бўлсада, ўзим устимда ишлашда тўхтамадим. Аммо, энди асосий таркибга келганимда мени оддийгина кетказиб юборишган. Яъни 2014 йилда ёшлар таркибидан асосий таркибга жалб этишди ва мен янги мавсумга асосий жамоа билан тайёргарлик кўришим аниқ бўлганди. Ҳаттоки, янги мавсум учун тайёргарликка, Фарғонага “Ҳоким кубоги” да ва Туркияда ўтказиладиган хориж йиғинида қатнашишимни айтишди. Лекин, дастлаб Фарғонага асосий жамоа билан кетмадим. Аксинча яна ёшлар жамоаси билан Навоийда қолдим. Мен буни тезда эсимдан чиқардим ва хориж йиғинига тайёргарлик кўрдим. Жамоа мусобақадан қайтди ва Туркияга тайёргарликни давом эттириш учун жўнаб кетди. Бу сафар ҳам жамоа таркибида йўқ эдим. Қарангки, янги мавсумда асосий таркибда ўйнашимни айтганлар бу вақтга келиб: “Кечирасан сенинг ўрнинга бошқа кучли футболчи топдик”,- деб қўлимга ҳужжатларимни тутқазиб юборишди. Биласизми, энг алам қилгани нима эди? Менга ўшанда бир неча жамоалардан таклифлар бўлганди ва жамоадагиларга: “Агар мени асосий таркибда кўрмаётган бўлсанглар, хужжатларимни беринглар, менга таклифлар бўляпти, ўша таклифларни кўриб чиқаман”,-дедим. Улар эса: “Йўқ, сен аниқ янги мавсумда асосий таркибда бўласан ва жамоага ёрдам берасан”,- деб айтишди. Охирида яна "керак эмассан", "кетавер" деб кетказиб юборгани алам қилди. Майли, футбол бешафқат ўйин. Нима ҳам қила олардим, балки ҳақиқатдан ҳам мендан кучлисини топа олгандир. Аммо, шунча куч сарфлаб, энди ниятимга етишдим деганда ҳаммаси мен учун аламли тугагани кўнгилни хира қилганди.

- Албатта, “Қизилқум” жамоасида эриша олмаган орзуларингизга “Иттифоқ-Навоий” жамоасида эришдим деб ўйлайсизми?

- Ҳаммасига бўлмасада аксарият қисмига еришдим десам адашмаган бўламан. Сабаби “Иттифоқ-Навоий” жамоаси билан Ўзбекистон кубогида ўйнадим. Жамоани сардор бўлиб барча баҳсларда майдонгга бошлаб чиқдим. Мана шунинг ўзи менинг орзуларимни амалга ошганлигини кўрсатиб тўради.

- Севдиёр мазмунли суҳбат учун раҳмат...

- Сизларга раҳмат айтаман, ишларингизга ривож тилаб қоламан. Халқимизга эса сабр қилиб, уйда ўтиришларини ва карантинга риоя қилиб қолишларини айтган бўлардим. Кам қолди, яна бир неча фурсатдан кейин биз мана шу вирус устидан биринчилардан бўлиб ғалаба қозонамиз. Кейин эса яна яшил майдон узра мухлислар эътиборига шиддатли футбол учрашувларини ҳадя этишда давом этамиз.


Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика