UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

“Сетубаллик болакай”дан “Special one”га айланган Моуриньо Янгиликлар

“Сетубаллик болакай”дан “Special one”га айланган Моуриньо

Теглар :  Жозе Моуриньо
Sky Sports журналисти Гари Коттерилл дунё футболида ўз ўрнига эга мураббий Жозе Моуриньо билан она шаҳри Сетубалда учрашув ўтказди.

Учрашув натижаси биз билмаган воқеаларга бой ўтди. Буни қуйидаги қимматли маълумотлар орқали билиб оласиз.

Суҳбат асосини иккига бўлдик: Моуриньонинг футбол ҳақидаги фикрлари ва мураббийнинг она шаҳри ҳақидаги таассуротлари.  Унда бошладик!

20 йил ичида биринчи марта у кўпроқ бўш вақтга эга, аммо бундан завқланиб юриши қийин - футболни соғинади-да!

"Мен Сетубалда 20 йил ичида биринчи маротаба бўлиб турибман. Июль ойининг охирида келдим ва ҳамма нарсани ўйлаб, таҳлил қилишга вақтим бор. Ўзимни жўшқин ҳис қиляпман. Дўстларим менга: "ҳеч қачон сизда бўлмаган, таътилдан завқланинг" - деб айтяпти.  Бироқ, ростини айтсам, мен бундан завқ ололмайман. Футболимни соғиндим, менда айнан шундан завқланиш ҳисси бор.

Менинг келажагим кейинги қадамимдан бошланади ва мен бўш вақтимдан завқлана олмайман, бу жуда кулгили. Чунки менинг атрофимда содир бўлаётган ажойиб ҳодисалар, кўп вақт давомида мен билан содир бўлмаган жараёндир.

Мен ортга назар солиш ва уни баҳолашдан кўра, келажакдаги чақирувлар ҳақида ўйлашни хуш кўраман. Бажарилган нарса бажариб бўлинган”.

Европанинг энг яхши 5 лигасидан таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Терма жамоаларни бошқаришни айни дамда хоҳламайди (лекин келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин)

Журналист Моуринодан уни фақат Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги клублар қизиқтирадими, деб сўрайди. Жозе бир неча бор ишонч билан буни тасдиқлайди. Аммо, у аниқлик киритиб ўтади: агар энг яхши 5 лигадан ташқари унга янги даражага кўтарилиши керак бўлган махсус лойиҳага эга таклиф тушса, у таклифни кўриб чиқиши мумкин. Бироқ, бу даргумон. Моуриньо Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубини бошқаришдан бош тортгани ҳақидаги воқеа бу сўзларимизни тасдиқлайди.

Шунингдек, Жозе терма жамоалар билан ишлашга ҳозирча тайёр эмас: "Терма жамоада ишлаш мен учун эмас - ойига битта ўйин, офисда кўп ишлаш. Икки йил Еврони кутинг, кейин икки йил мундиални кутинг... Йўқ, мен тайёр эмасман! Аммо бир кун келиб - эҳтимол бу содир бўлар. Агар Португалия бўлмаса, унда бошқа терма жамоа. Европа ёки Жаҳон чемпионатига келганимда, воқеалар марказида бўламан, бир кун келиб "терма жамоани бошқаришни истайман" - деган туйғу пайдо бўлади. Шунга қарамай, ўйлаб қоламан. Ҳа, бу иш мен учун эмас. Қачондир агар бу Португалия бўлса, бундан жуда ғурурланган бўлардим.

Ҳозир мен немис тилини ўрганмоқдаман, чунки менга бу тил керак. Мен инглиз, испан, португал, француз ва итальян тилларида гаплашаман. Ҳеч нарсани истисно қилмайман, ҳатто Германияни ҳам. Гарчи, ҳеч бир клуб мени чақирмаса ёки эшигимни тақиллатмаса ҳам.


Мураббийлик ишида асосий сифат – жозибадорлик бўлиши лозим деб ҳисоблайди. Ва омма олдида “ўзини кўрсатиш”га даъво қилмайди. 

"Менимча, барибир футбол мураббийидаги энг муҳим жиҳат жозибадорликдир. Жозибадорлик академик маълумот, футбол тажрибаси, футбол билимлари, етакчилик стратегияларидан кўра муҳимроқдир. Агар сиз бу бўйича мураббийлар орасидан намуна кўрсатинг десангиз, мен жаноб Бобби Робсонни айтаман. Жозибадор мураббийлар 50, 30, 10 йил олдин ишлаган ва 2030 йилда ҳам ишлайди.

Нега майдонда ва ундан ташқарида менинг хатти-ҳаракатларим шунчалик фарқ қилади? Эҳтимол, бу менинг хатоимдир. Мен жуда ёпиқ инсонман. Ишлаётганимда ёлғизликни хоҳлайман. Кўп ҳолларда футбол мураббийи ёлғиз одам саналади. У ўз фикрлари, ҳис-туйғулари, қарорлари билан ёлғиз қолади. Ҳа, мураббийнинг ёрдамчилари, у билан ишлайдиганлар бўлиши мумкин, аммо асосий нуқта - қарор, ва уларни қабул қилиш учун фақат бир киши жавобгардир.

Эҳтимол, бу менинг айбимдир, чунки мен ўзимни ёпиқ кўрсатишга мойилман. Балки, мухлислар бунга 90 дақиқа гувоҳ бўлишларида айбдор бўлсам керак. Ўйин давомида ўзингизни қандай тутсангиз, камералар қаршисида ҳам ўзингизни ана шундай тутасиз. Мени кўчада кўрганлар: “Оҳ, сиз ёшроқ кўринар экансиз. Оҳ, сизни бироз тўлароқ деб ўйлагандим. Оҳ, сизни баланд бўйли деб ҳисоблардим, аксинча экан" - дейишади. Телевизион камералар инсонлар дунёқарашини ўзгартиради.

Мен ким бўлсам ўшаман. Мен футболчиларнинг қандай ўйнашларини томоша қиламан, лекин ўзим ўйнамайман. Ҳаммаси табиий. Захирада голни нишонламаслигим - бу табиий жараён, мен бўлаётган воқеага диққатимни қаратаман. Табиийки, мен сув идишларини улоқтирганимда, тепганимда, аслим қандай эканлигини кўрасиз. Агар менда табассум қилиш учун сабаб бўлса, албатта табассум қиламан. Менга жилмайиш ёқади. Буни тушунтириш қийин”.


“Челси”даги биринчи матбуот анжумани ҳақида

"Челси"га келганимда, мендан Премьер-лигага қанчалик тайёр эканлигим ҳақида сўрашди. Мен эса шундай жавоб бердим: “Нима?! Мен яқинда Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлдим, сиз эса мени ҳеч ким деб ўйлаяпсизми?"

******

Сетубал - гўзал порт шаҳар, Моуриньо мураббийлик фаолиятини маҳаллий "Витория" ёшлар жамоасида ишлашдан бошлаган. Жозенинг айтишича, у ўзининг кичик ватани билан фахрланади ва уни бутун умр таниган одамларнинг муҳаббатини ҳис қилиб туради (айтмоқчи, улар уни шунчаки Зе деб аташади). У шунингдек, ёш авлоднинг ҳурматидан ғурурланади - у келажагини футбол билан боғлаган болалар учун кумир.  Сетубалда ҳамма Моуриньони танийди ва у билан суратга тушишни хоҳлашади.

Моуриньо отаси Фелиш (2017 йилда вафот этган) тўп тепган "Витория" стадионини намойиш қилди.  "Витория"ни ҳеч қачон бошқара олмайманми? Бу мен учун жуда катта масъулиятдир",  - деб ҳазил-мутойиба қилди, лекин аслида самимий айтди: унинг учун "Витория"ни шуғуллантириш руҳий тарафлама Португалия терма жамоасига қараганда қийинроқ бўлади.

Стадиондан унчалик узоқ бўлмаган масофада, олдинлари Жозе оиласи билан бирга яшаган кўп қаватли уй бор. Ва онаси ҳали ҳам ўша хонадонда яшайди.

Мураббий ўқиган мактаб эса мана шундай кўринишда.

Жозенинг айтишича, болалигида дўстлари билан бирга мактабдан қочиб кетиш учун бу темирларни қайиришгача боришган.  Улар қаерга қочишган? Албатта,  "Витория" стадионига, профессионал жамоа машғулотларини кузатиш учун боришган.

Бу ерда эса ўсмир Моуриньо дўстлари билан футбол ўйнарди. Жозенинг шикоят қилишича, ҳозир бу жойда автотураргоҳ жойлашган - илгари у бўлмаган.

Сетубалда ҳаттоки, Моурино хиёбони ҳам бор. Португал уятчанлик билан  ўзини бироз ноқулай ҳис қилишини ва  ҳали ҳам кўчани эски номи билан аташини билдирди.

Жозенинг сўзларига кўра, у ҳар доим муваффақиятга эришишни орзу қилган, аммо ҳеч қачон унга эргашмаган - ёшлигида шунчаки ҳаётдан завқланган ва ўз олдига аниқ мақсадларни қўймаган.

"Ҳаммаси табиий равишда содир бўлди", - дейди Моуриньо. "Мен бу муҳим нарсалар эканлигини Сетубалдан Лиссабонга кетганимда англадим. Ундан олдин мен мактаб мураббийи бўлиб ишлаганман, тинч ҳаёт кечирганман. Мен Даун синдроми бўлган болалар билан ишладим, "Витория" ёшлар жамоаларига мураббийлик қилдим - ўша пайтда улар ҳаваскор даражада ўйнашарди, ҳали профессионал академиялар йўқ эди.

Мен Лондонда яшайман ва эртами-кечми янги клубни бошқараман. Аммо, мен доим Сетубаллик болакай бўлиб қоламан”.


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика