Сетьен "Наполи" ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
18 июн 2020, 21:46
«Барселона» устози «Наполи»га қарши ўтадиган бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирди.

“Ўйлашимча, Чемпионлар Лигасининг янги формати нафақат «Барса», балки бошқалар учун ҳам ижобий эмас, боиси, 2 босқичли ўйинларда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятингиз юқори бўлади. Ҳамма уй ва сафарда ўйнашни хоҳлайди, аммо вазият ўзгарган экан, унга мослашишга мажбурмиз.

«Наполи» – жуда кучли рақиб. Улар Кубок финалида яхши натижа кўрсатишда ва бизга қарши илк ўйинда астойдил меҳнат қилишимизга сабаб бўлишди. Осон бўлмайди, аммо бор кучимиз билан ҳаракат қилишга уринамиз”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган Неаполдаги беллашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. Жавоб баҳси эса 7 августда Каталонияда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›