

"Лаутаро ажойиб ўйинчи. У Мессига ёқадими? Ундан сўраб кўриш керак.
Умуман олганда барча яхши ўйинчиларга "Барселона" қизиқиши мумкин. Шунингдек, Лео билан бир жамоада бўлиш - кўп ўйинчилар учун катта мотивация. Ким ҳам Месси билан ўйнашни хоҳламайди дейсиз?", - дейди Сетьен.
Мартинес жорий мавсум барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 24та гол ва 1та ассист қайд этди.



