Сетьен “Барселона” афсоналаридан бирини жамоага қайтармоқчи

Eldor Akmurzayev
21 янв 2020, 19:33
Сетьен “Барселона” афсоналаридан кимни жамоага қайтариш нияти борлигини айтди.

“Иньестани қайтарган бўлардим. Тўғри, у ҳали фаолиятини якунлагани йўқ. Эҳтимол, уни қайтаришни уддалармиз” – дейди 61 ёшли испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар академиясидан чиққан Иньеста 2002-2018 йиллар давомида “кўк-анорранглилар” шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда эса у Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасида ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›