

"Реал Мадрид" жамоаси сардори "Ювентус"га қарши жавоб учрашувида дисквалификация туфайли майдонга туша олмади. Ўйин вақтида Серхио Рамос майдон четидан баҳсни давомини кузатди. Шундан сўнг, Рамос "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри билан тортишди. Қоида бўйича дисквалификация қилинган футболчи майдон атрофида юриши мумкин эмас. УЕФА Серхио Рамоснинг дисквалификация муддатини узайтириши мумкин.




