

"Мен бу учрашувда иштирок эта олмайман (дисквалификация), лекин бошқа исталган ўйинчи бундай атмосферада майдонга тушишга шай бўлади. Бу мукаммал ўйинлар ва ҳиссиётлар. Биз "Ювентус" билан ишни "Сантьяго Бернабеу"да тугатиб қўйишимиз керак. Чемпионлар лигасида ҳар бир баҳс қийин. Жамоа олдиндаги ўйинда борини беради", - деди Рамос.




