

“Бу қийин ўйин эди. Уларда жуда ҳам мустаҳкам ва ўз ўйин услубига эга жамоа бор. Бугун “Интер” ўз ўйинини кўрсатишга муваффақ бўлди ва бунинг учун мукофот ҳам олди (2 та гол ургани назарда тутилмоқда). Аммо якунда биз ўзимиз хоҳлаган натижага эришдик ва уч очко олдик”, — дейди Рамос.



