Серхио Рамос: "Орзуйим ва мақсадим - ЕЧЛни кетма-кет 3 бор ютиш"

Tolibjon Qosimov
21 май 2018, 11:31
"Реал" сардори Серхио Рамос Чемпионлар лигаси финали олдидан фикрларини билдирди.

"ЕЧЛни кетма-кет 3 бор ютиш - орзуйим ва мақсадим. Футбол шунчалик тез олдинга интиляптики, сенда ҳар бир вазиятдан роҳатланишга кўп вақт бўлмайди. Биз ўзимиз қатнашадиган ҳар бир мусобақада бор кучимизни бериб ўйнаймиз", - деди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали 26 май куни Киевда бўлиб ўтади. Унда "Реал" "Ливерпуль"га қарши майдонга чиқади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›