

Ҳал қилувчи пенальтини голга айлантирган 33 ёшли ҳимоячининг тўпиғи жароҳатланган.
El Chiringuito TV маълум қилишича Рамос 10 - 15 кун муддатни ўтказиб юборади.
"Аввалига мен Паненка услубида зарба беришни ўйлаётгандим, лекин тўпиғим жуда оғриётганди. Шу сабабли мен бир нечта майда қадамлар ташлай олмасдим. Оғриқни пенальтилар сериясидан аввал эмас, ўйин вақтидаёқ сезгандим, аммо майдонда сиз барчасини унутиб, охиригача курашишингиз керак", - деди Серхио Рамос.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" 18 январь куни ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилади, 26 январь куни эса Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида сафарда "Вальядолид" билан беллашади.



