

Учрашувнинг 42-дақиқасида испанлар сардори Серхио Рамос ўнг оёқ сонини жароҳатлаб олди. Шундан сўнг Рамоснинг ўрнига Эрик Гарсия майдонга тушиб, ўйинни давом эттирди.
Футболчининг жароҳати қай даражада жидддийлиги ҳақида маълумот берилмаган.
34 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.



