Серхио Рамос: "Чемпионлар лигасини бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман"

Aziz Tukhtamuradov
25 авг 2017, 09:27
"Реал" футболчиси Серхио Рамос совринлар ютиб чарчамаганини айтиб ўтди.

"Мен ҳалиям ғалабаларга чанқоқман. Чемпионлар лигасининг янги мавсуми бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Кетма-кет учта ғалаба? Биз буни амалга ошириш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Мавсум фантастик ўтди. Бизда шунингдек, фантастик футболчилар бор. Биз шу темпда давом этишни истаймиз", - дейди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: uefa.com