

Футбол агенти Бруно Сатиннинг сўзларига кўра ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино аргентиналикни ёзги трансферлар ойнаси вақтида ўз жамоасида кўришни истамоқда. 48 ёшлик мутахассис учун мазкур трансфер қолган ҳаридлардан устувор ҳисобланади.
Агуэронинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади. 32 ёшлик футболчи жорий мавсум 32та учрашувда майдонга тушди. Жароҳати туфайли аксарият ўйинларни ўтказиб юборди



