Сервер Жепаров жамоаси билан К-Лигадаги саккизинчи ғалабасига эришди
11 авг 2013 21:06
Янгиликлар


Сервер Жепаров жамоаси билан К-Лигадаги саккизинчи ғалабасига эришди
Бугун Корея чемпионатида 22-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Терма жамоасмиз сардори Сервер Жепаров тўп сураётган "Сеонгам" клуби ўз майдонида "Бусан"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришини уддасидан чиқди.
Ушбу учрашувда Жепаров дастлабки дақиқалардан майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди.
Айни вақтда Сервер тўп сураётган ушбу клуб чемпионатдаги саккизинчи ғалабасини қўлга киритган ҳолда, турнир жадвалининг тўққизинчи поғонасидан ўрин олган.

Фикрлар