UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

Сервер Жепаров: "Мен учун Янги йил оилавий байрам" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Мен учун Янги йил оилавий байрам"

Янги йил кириб келишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Ўтаётган ҳар бир дақиқа сизу бизни янги 2015 йил томон етаклаяпти.
Янги йил оилавий байрам ҳисобланади. Янги йил кириб келишини ҳар бир юртдошимиз ўз оиласи даврасида, тўкин дастурхон атрофида қарши олади. Биз байрам арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров билан учрашиб, Янги йилни қандай кутиб олиши, байрамга кўраётган тайёргарлиги юзасидан суҳбатлашдик.

- Мен учун Янги йил оилавий байрам ҳисобланади, - дея сўз бошлади С.Жепаров.  31 декабрь куни аввал ота-онамизни кўргани йўқлаб борамиз. Кечқурун рафиқам ва фарзандларим билан янги йил кириб келишини биргаликда қарши оламиз. Ҳар доимгидек байрам дастурхони ёзилади. Табиийки, бу байрамни янги йил арчасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Менимча, ҳар бир оилада Янги йил байрамини шундай кутиб олишса керак.



- Жепаровлар хонадонининг янги йилни кутиб олиш ва байрамни ўтказишда  ўзига хос анъаналари борми?
- Алоҳида айтишга арзигулик анъаналаримиз йўқ. Лекин ҳар йили байрам дастурхонига янги таом тортилади. Яъни бу йил истеъмол қилган таомимизни келаси йил тайёрламаймиз.

- Ўзингиз тайёрлайсизми?
- Йўқ албатта (кулади). Рафиқам қўли ширин ошпаз. Байрам дастурхонини ўзи тайёрлайди.

- Бу йилги байрам дастурхонини қайси таом безаши кутиляпти?
- Очиғи билмадим. Бу ҳақда ҳали рафиқам билан маслаҳатлашиб кўрмадик. Аммо нимадир антиқа таом бўлиши керак. Дастурхонни салатлар безаги аниқ. Турмуш ўртоғим қайси таомни тайёрласа, биз шуни истеъмол қилаверамиз. Кореяда ҳам рафиқам ва фарзандларим ўзим билан яшашади. Ўзбек таомлари, хусусан ошни тез-тез пишириб туради. Шундай экан, ўзлигимизни йўқотиб қўймаймиз (кулади).



- Бу байрамни айниқса болажонлар интизорлик билан кутишади. Шу маънода фарзандларингизга қандай кутилмаган совғаларни ҳозирлаб қўйдингиз?
- Одатда байрамдан бир-икки кун олдин болаларни арча байрамига олиб борамиз. Кўпинча Мустақиллик майдонида ўрнатилган Президент арчасига болалар билан биргаликда борамиз. 31 декабрь куни эса уйда ҳаммамиз биргаликда янги йил кириб келишини кутиб оламиз. Албатта, совғалар тайёрлаб қўйилган.

- Шахсан ўзингиз болалигингизда ота-онангиздан олган ва ҳозиргача ёдда қолган совғани эслай оласизми?
- Жуда кўп совғалар олганимдан биронтасини эслай олмаяпман (кулади). Ростан ҳам ҳар байрамда кўп совға олардим. Тўққиз ёшимда футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Ўша пайтда менга дадам тўп совға қилгандилар. Балки, шу совға мен учун қадрли бўлиб қолгандир.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика