UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  39 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Сервер Жепаров: “Истиқлол” ғалабаларига ҳисса қўшиб, клуб мухлисларини хурсанд қилмоқчиман Янгиликлар

Сервер Жепаров: “Истиқлол” ғалабаларига ҳисса қўшиб, клуб мухлисларини хурсанд қилмоқчиман

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси, бир неча кун аввал Эроннинг “Истиқлол” клуби аъзосига айланган Сервер Жепаров янги жамоага ўтиши, клуб истиқболи ва бўлажак рақиблари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистонлик футболчи “Истиқлол” билан шартнома имзолаганидан мамнун эканини айтиб ўтди.

– “Истиқлол” клуби билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Клуб катта тарихга эга экани ҳамда кўплаб мухлислари борлигини биламан. “Истиқлол” ғалабаларига ҳисса қўшиб, мухлисларни хурсанд қилишга умид қиламан, – деди 35 ёшли ярим ҳимоячи.

Сервер Жепаров “Истиқлол”га тегишли бўлган ҳамда 95 225 мухлисга мўлжалланган “Озоди” стадиони ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтди.

– “Озоди”стадиони жуда катта ва гўзал. Ўзбекистон термасининг Эронга қарши учрашувларида бу ерга келганман. Стадиондаги муҳит ўзгача, – дейди Жепаров.

Шунингдек, тажрибали ярим ҳимоячи “Истиқлол”нинг Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турниридаги имкониятлари ҳақида сўзлаб берди. Теҳрон клуби гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф босқичида Қатарнинг “Ал-Садд” клубига қарши баҳс олиб боради.

– “Ал-Садд”га қарши ўйин осон бўлмайди. Аммо Осиё Чемпионлар Лигасининг камида чорак финалига чиқишга умид қиламиз. “Истиқлол” бош мураббийи Алиризо Мансуриан менга ишонч билдирда ва бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, – дея фикрини якунлади Жепаров.

Маълумот учун, Эрон Про Лигаси вакили – Теҳроннинг “Истиқлол” клуби жорий мавсумда 16-турдан кейин 25 очко билан 16 та жамоа орасида 5-поғонани эгаллаб турибди.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика