UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  3 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Сервер Жепаров: "Ҳеч ким билан шартнома тузмадим, таклифларни ўрганишда давом этаяпман" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Ҳеч ким билан шартнома тузмадим, таклифларни ўрганишда давом этаяпман"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Қозоғистондаги фаолиятини якунлаб юртимизга қайтгач, унинг кейинги фаолияти қандай кечиши мухлисларда қизиқиш уйғотаётгани рост.

Айни пайтда яримҳимоячи билан 2019 йилги мавсумда ўз олдига жиддий мақсад қўяётган суперлиганинг бир қатор клублари жиддий қизиқиш билдиршаяпти. Улар орасида "Металлург", АГМК, "Навбаҳор" каби жамоаларни кўришимиз мумкин.

Жепаров кейинги фаолиятини қайси клубда давом эттиради? Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди:

- Қозоғистондан қайтгач ҳордиқ чиқардим. Энди яна майдонга қайтишга тайёрман. Куни кеча Эрон жамоаси билан шартнома имзолаганим тўғрисида хабар чиқди. Бу тўғри эмас. Сабаби, "Истиқлол"ни мендан қарзи бор. Бундай вазиятда мен улар томонидан таклиф қилинаётган янги шартномани табиийки кўриб чиқмайман. Жамоа мухлисларини ҳурмат қиламан, лекин ҳаммамиз профессионал бўлишимиз керак. Эронликлар мени ўз сафларида кўришни исталар юқоридаги муаммони бартараф этишлари керак.

- Ўзбекистондан Сизга бўлаётган қизиқишлар ҳақида ахборотлар мавжуд...
- Қизиқишлар бўлаяпти ва мен бу ёшда яхшилаб ўйлаб қарор қабул қилишим керак. Фаолиятимни сўнгги йилларини юқори формада ўтказишни истайман. Шунинг учун ҳозирда барча таклифларни яхшилаб ўйлаб чиқаяпман. Якунда бир қарорга келаман ва ўзим ҳамда оиламга мос бўлган таклифни қабул қиламан. Ҳозирча ўз олдига мақсад қўяётган клубларни эшитишга тайёрман.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика