UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Суперлига. "Динамо" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  1 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  2 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   33 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  2 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  36 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1

Сервер Жепаров: «Барча футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатишди, деб айта олмайман» Янгиликлар

Сервер Жепаров: «Барча футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатишди, деб айта олмайман»

«Олимпик» – «Андижон» (0:1) баҳсидан кейин мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров қуйидагича фикр билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, ғалаба қозонишимиз керак эди. Чунки иккинчи таймда рақибга нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда нима учун ўйинимиз қовушмади? Чунки ҳаво ҳарорати анча иссиқ эди. Барча футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатишди, деб айта олмайман. Кимдир яхши, кимдир яхши ўйнай олмади. Биринчи таймдан кейин ўйини чиқмаётган йигитлар билан жиддий гаплашиб олгандик. Иккинчи бўлимда эса улар ўйинини кучайтирдилар. Барча йигитларга миннатдорчилигимни билдираман. Футболчилар чин юракдан ўйнаб хоҳласа, натижа кўрсатиш мумкин.

- Тимур Мамасиддиқовнинг ҳолати қандай?

- Тимурни анчадан бери жароҳати безовта қилиб келяпти. Тикланиши учун вақт камлик қиляпти. Менимча, сафга қайтиши учун яна вақт талаб қилинади, шекилли. Жароҳати билан ўйнаш анча қийин. Аввало соғайиши лозим, шундан сўнг майдонда яхши ўйнай олиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика