Серж Гнабри Бундеслигада ноёб натижа қайд этмоқда

“Бавария” ярим ҳимоячиси Бундеслиганинг 31-турида “Нюрнберг” дарвозасига жамоасининг ягона голини урди.

23 ёшли хавбек Бундеслигада кетма-кет уч мавсумдан бери 10 тадан кам гол урмаяпти. Қизиғи, Гнабри бу натижаларни учта турли хил жамоалар билан бирга қайд этди.

Аввалроқ бундай натижани фақат икки футболчи — Эрвин Костедд ва Юрген Вегманн қайд этганди.

Гнабри ўтган мавсум “Хоффенхайм” сафида 10 та, ундан аввалги мавсум эса “Вердер” сафида 11 та гол урганди.


Манба: Opta